ЖАНУБИЙ КОРЕЯ: HYUNDAI ДАСТУРИ БЎЙИЧА САРАЛАШ САНАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
2026-10-29 17:00:00 / Эълонлар

📢 Ульсан шаҳрида малакали кадрлар тайёрлаш дастурининг 3-босқичига ҳужжат топширган номзодлар диққатига!
E-9 дастури доирасида SPAS базасида рўйхатда турган номзодлар учун иш берувчи вакиллари иштирокида имтиҳон ва суҳбатлар 3–4 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
📍 3 ноябрь — Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги Халқаро тил ва кўникмалар мактабида
⏰ 08:00 — Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси.
⏰ 12:00 — Қашқадарё, Хоразм, Навоий, Тошкент шаҳри ва вилояти.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй.
📍 Локация | Номзодлар рўйхати
📍 4 ноябрь — ФАРҒОНА, KOICA касб-ҳунарга ўқитиш маркази
⏰ 12:00 — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари.
Манзил: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 112-В уй.
📍 Локация | Номзодлар рўйхати
❗️Муҳим эслатма:
✅ Белгиланган вақтдан 30 дақиқа олдин етиб келиш шарт. Кечикканлар имтиҳонга киритилмайди.
✅ Хорижга чиқиш паспорти ва корейс тили сертификатини олиб келиш лозим.
✅ Корея визаси аввал рад этилмаган ва Кореяда бўлиш даврида мамлакат қонунчилиги бузилмаган бўлиши керак.
⚠️ҲУДУДИЙ E-7 ВИЗАСИ ДАСТУРИ БЎЙИЧА АЛОҲИДА МАЪЛУМОТ
Мазкур дастурдаги 16 та вакант ўринга ҳужжат топширган 5 нафар номзоднинг ҳужжатлари Корея томони томонидан кўриб чиқилди.
Натижада қуйидаги сабабларга кўра 5 нафар номзод суҳбат босқичига ўтказилмади:
✅ Таълим йўналиши танланган лавозимга мос келмаган;
✅ Иш тажрибаси тасдиқланмаган;
✅ Ҳужжатларда бажарилган касбий вазифалар аниқ кўрсатилмаган.
Шу сабабли E-7 дастури бўйича мазкур 5 нафар номзод учун имтиҳон ўтказилмайди.
📞Мурожаат учун: +998 71 202-33-55 (ички рақамлар: 225, 241, 243).
📲Янгиликларни XORIJDA ISH каналида кузатиб боринг.
