КОРЕЯНИНГ SPAS ЭЛЕКТРОН ИШ ИЗЛОВЧИЛАР БАЗАСИДА ҚАНЧА ЎЗБЕКИСТОНЛИК БОР?
2026-10-29 19:30:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги кўплаб юртдошларимизни қизиқтираётган SPAS электрон базасининг 2026 йил 29 октябрь ҳолатига кўра маълумотларини эълон қилади.
📊2026 йил 29 октябрь ҳолатига кўра — 5 702 нафар фаол номзод.
Улар Корея Республикаси иш берувчилари танловларида иштирок этмоқда.
🏭 2. Номзодлар қайси соҳалар бўйича рўйхатда?
🔹 Ишлаб чиқариш — 5 601 нафар (98,23%)
🔹 Сервис-1 — 90 нафар (1,58%)
🔹 Сервис-2 — 4 нафар (0,07%)
🔹 Қишлоқ хўжалиги — 7 нафар (0,12%)
📝 3. Номзодлар EPS-TOPIK имтиҳонидан қачон ўтган?
📅 2024 йил — 4 200 нафар (73,66%)
📅 2025 йил — 124 нафар (2,17%)
📅 2026 йил — 1 378 нафар (24,17%)
⏳4. Йил охиригача қанча номзоднинг анкетаси амал қилиш муддати тугайди?
❗️2026 йил 31 декабрга қадар 2 215 нафар номзоднинг SPAS базасидаги анкета маълумотлари амал қилиш муддати якунланиши кутилмоқда.
Бу жами фаол номзодларнинг 38,84 фоизи демакдир.
Муҳим эслатма!
SPAS базасида фаол бўлиш — Кореяда ишга жойлашиш кафолатланганини англатмайди. Номзодларни ишга танлаш Корея Республикаси иш берувчилари томонидан амалга оширилади.
📲SPAS ва EPS дастурига оид расмий янгиликларни Миграция агентлигининг ахборот манбалари орқали кузатиб боринг.
