ҚУВАЙТ ДАВЛАТИДА ЮҚОРИ ДАРОМАДЛИ ИШ ИМКОНИЯТИ!
2026-10-30 12:25:00 / Эълонлар

📢Электр муҳандислиги бўйича олий маълумотга ва инглиз тилини эркин биладиган 35 ёшгача бўлган эркаклар Al-Ahleia Switchgear Co. компаниясида ишлашга таклиф этилади.
Мавжуд вакансия:
▪️ Testing & Commissioning Engineer (синов ва ишга тушириш бўйича муҳандис)
Бўш иш ўринлари: 10 та
⚡️ Йўналиш: Электр энергетикаси ва электр подстанциялари
⏰ Иш вақти: Ҳафтасига 48 соат (ойига камида 208 соат)
📄 Меҳнат шартномаси: Муддат чекланмаган
💰 Ойлик маош: 1 150–2 400 АҚШ доллари
✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️ 35 ёшгача бўлган эркак бўлиши;
▪️ Электр муҳандислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
▪️ Электр подстанцияларида синов ва ишга тушириш ишларида камида 8 йиллик тажрибага эга бўлиши;
▪️ Электр ускуналари ва ҳимоя релеларини синовдан ўтказиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
▪️ Инглиз тилини эркин билиши ва жисмонан соғлом бўлиши.
🧳 Иш берувчи томонидан қопланадиган харажатлар:
▪️ Ишлаш рухсатномаси ва виза харажатлари;
▪️ Бориш авиачиптаси ва камида 2 йил ишлагандан сўнг қайтиш авиачиптаси;
▪️ Аэропортдан турар жойгача ва иш жойига транспорт;
▪️ Тиббий ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта;
▪️ Махсус иш кийими ва ҳимоя воситалари.
Муҳим: Турар жой ва овқатланиш харажатлари номзод томонидан қопланади.
💻Танлов: Онлайн суҳбат асосида.
АРИЗА ҚОЛДИРИШ
🗓Аризалар жорий йилнинг 2 ноябрь кунига қадар қабул қилинади.
📲Яқинларингизга улашинг!
📢Сўнгги янгиликлар ва хорижда ишлаш имкониятларидан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг.
