Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига «Intil» халқаро ўқув маркази тажрибасини ўрганиб, келаси йили ҳар бир ҳудудда ягона миграция марказини очиш топширилди.
2026-11-02 12:10:00 / Янгиликлар

– Ёшларга инглиз тилини қандай ўргатаётган бўлсак, немис тили бўйича ҳам шундай ёндашув керак,
– деди Президентимиз.
Шу мақсадда келаси йили мактаб ва техникумларда немис тилидан дарс бериш учун 500 нафар тил эгаси жалб қилинади. Олий таълим муассасаларида немис тили ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини келгуси ўқув йилидан икки карра ошириш топширилди.
Германия, Япония ва Кореянинг йирик компаниялари ўзларига зарур мутахассисларни Ўзбекистон техникумларида тайёрлашга қизиқиш билдирмоқда. Улар ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларини жиҳозлашга сармоя киритишга ҳам тайёр. Президентимиз бир ойда 20 та техникумни танлаб, келгуси йилдан уларни хорижлик иш берувчилар талаби асосида кадр тайёрлашга мослаштиришни топширди.
