Ўзимизникилар Италияда қишлоқ хўжалиги ишларида. Навбатдаги имконият сиз учун бўлиши мумкин!
2026-11-02 07:00:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги ва Италиянинг Fruitimprese уюшмаси ҳамкорлигидаги пилот лойиҳа доирасида Наманган вилоятидан юборилган 36 нафар юртдошимиз икки ойдан буён Феррара ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилмоқда.
Италиянинг Il Resto del Carlino нашри ҳам ўзбекистонлик ишчиларнинг фаолияти ва улар учун яратилган шароитлар ҳақида махсус мақола эълон қилди.
Келгусида мавсумий иш ўринлари сонини босқичма-босқич ошириш режалаштирилмоқда.
СИЗ ҲАМ ИТАЛИЯДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Агар итальян тилини билсангиз, 1282 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ўз маълумотларингизни қолдиринг.
Номзодлар навбатдаги танловларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
📰Италия нашридаги мақолани ўқиш👈
