Хорижда ишлаш харажатлари учун 12,3 млрд сўм компенсация ажратилди
2026-11-02 09:30:00 / Янгиликлар
Хорижга ташкилий тартибда ишга кетаётган фуқароларнинг виза, йўл чиптаси, имтиҳон ва суғурта харажатларининг бир қисми Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланмоқда.

📊 2026 йилнинг 9 ойида:
🔹 Ишчи визаси — 4 103 та | 7 млрд 715 млн сўм;
🔹 Йўл чиптаси — 3 981 та | 3 млрд 264 млн сўм;
🔹 Тил ёки касб имтиҳони — 30 та | 34,9 млн сўм;
🔹 Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси — 4 523 нафар | 1 млрд 244 млн сўм.
Сиз ҳам харажатларингизнинг бир қисмини компенсация қилдирмоқчимисиз?
XORIJDA ISH платформасида рўйхатдан ўтинг ва тегишли ҳужжатларни юкланг.
👉Компенсация учун ариза топшириш👈
📹Видео йўриқнома⬅️
📘Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори.
