Хотин-қизлар мурожаатлари: муаммоларга амалий ечимлар
2026-10-28 14:20:00 / Янгиликлар

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида хорижда ишлаётган ва юртимиздаги ишсиз хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
13 та ҳудудий ва хорижий студиялар орқали ўтган мулоқотда фарзандлари билан Ватанга қайтишга кўмаклашиш, хорижда ишлаш даврида касалликка чалинган аёлларнинг даволаниш харажатларини қоплаш, меҳнат муносабатларига оид масалаларда адвокат ёллаш ва моддий ёрдам ажратиш каби қатор мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.
🔗 Хорижда қийин вазиятга тушиб қолган аёлларимизга Миграция агентлиги томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари билан қуйидаги ҳаволада танишинг👇
https://t.me/uzmigration/1503









