КЕЧА УЛАР ОРЗУСИ САРИ ЙЎЛ ОЛДИ. ЭРТАГА СИЗ ҲАМ УЛАР ҚАТОРИДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН!
2026-10-26 16:50:00 / Янгиликлар

✈️ Кеча GLOBOGATE дастури орқали тайёрланган ҳамшираларнинг навбатдаги гуруҳи Германия клиникаларида ишлаш учун кузатилди.
📊 GLOBOGATE дастури натижалари рақамларда:
🔹2 200+ нафар тиббиёт ходими дастурга қабул қилинган;
🔹820 нафар немис тилидан B2 имтиҳонини муваффақиятли топширган;
🔹620 нафар аллақачон Германия клиникаларида ишламоқда;
🔹 185 нафар виза расмийлаштириш жараёнида.
🏥Дастур Германиянинг ASKLEPIOS, Uniklinik Aachen ва Karlsruhe каби нуфузли клиникалари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
💬Бугун улар Германияда ўз касби билан қадр топмоқда. Сиз ҳам ўз имкониятингизни синаб кўринг!
👩⚕️ Ҳамширамисиз? Германияда ишлашни мақсад қилганмисиз?
GLOBOGATE дастурига ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
👉Рўйхатдан ўтиш👈
