ИШ БЕРУВЧИЛАР, СИЗГА ҚАНДАЙ МУТАХАССИСЛАР КЕРАК?
2026-10-27 12:10:00 / Янгиликлар
Бугун меҳнат бозорида қайси касб эгаларига талаб юқори? Келгуси йилларда қандай мутахассисларга эҳтиёж ортади?

Ушбу саволларга жавоб топиш ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида Касбий таълим агентлиги томонидан электрон аноним сўровнома ташкил этилмоқда.
Сўровнома иш берувчиларнинг малакали ўрта бўғин кадрларга бўлган бугунги ва келгуси уч йиллик эҳтиёжини ҳудудлар, соҳалар ва касблар кесимида аниқлашга қаратилган.
🏢Корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субектлари ҳамда хусусий бандлик агентликларини ўз таклиф ва эҳтиёжларини билдиришга чорлаймиз!
🔗 Сўровномада иштирок этиш: https://forms.gle/DQAb3Hs3YggySuhT8
Сизнинг фикрингиз — меҳнат бозори эҳтиёжларини аниқлашда муҳим!
