25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни
2026-10-25 17:15:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги юртимиз осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги ва қонунийликни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини касб байрами билан самимий табриклайди!
Ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосининг олдини олиш ҳамда хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлашдаги ҳамкорлигингизни юксак қадрлаймиз.
Масъулиятли ва шарафли хизматингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Эл осойишталиги йўлидаги хизматингиз доимо қадр топсин!
