Хориждаги фахрий вакиллар: янги иш имкониятлари ва юртдошларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш
2026-10-23 22:00:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Агентликнинг Италия, Франция, Германия ва Словакиядаги фахрий вакиллар билан онлайн учрашув ўтказди.
Фахрий вакилларнинг асосий вазифаси — хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини аниқлаш, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган юртдошларимизга кўмак кўрсатишдан иборат.
Учрашувда амалий натижалар сарҳисоб қилинди:
Италия — 36 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга юборилган, меҳмонхона соҳасида янги имкониятлар ўрганилмоқда.
Франция — 10 нафар фуқаро мавсумий ишларга юборилган, яна 47 та иш ўрни бўйича лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Словакия — 45 нафар фуқаронинг автомобиль саноатида иш билан таъминланишига кўмаклашилган, янги йўналишларда ҳамкорлик кенгайтирилмоқда.
Германия — тиббиёт, саноат ва логистика соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Агентлик директори фахрий вакиллар фаолиятига баҳо беришда хорижий иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар эмас, балки жалб қилинган аниқ иш ўринлари, фуқароларнинг қонуний ишга жойлаштирилиши ва муносиб меҳнат шароитлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.


