850 МИНГ ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ
2026-10-22 15:25:00 / Янгиликлар

2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.
Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:
— 817 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб,
— жами 850 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.
Давлатлар кесимида:
Россия Федерациясида -- 533 та холат;
Туркияда - 155 та холат;
Корея - 92 та холат;
Бошқа давлатларда - 37 та холат.
532 нафар ҳамюртимизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилар дан қайтариб олинди.
Давлатлар кесимида:
Россия Федерациясида - 331 та холат;
Туркияда - 185 та холат;
Қозоғистонда - 11 та холат;
Кореяда - 5 та холат.
🆘 Хорижда ишлаш даврингизда қийин вазиятга тушдингизми? Муаммо билан ёлғиз қолманг!
📞 1282
📱 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 мурожаатлар учун.
