Яна 130 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяга ишлаш учун жўнаб кетди
2026-10-20 11:30:00 / Янгиликлар
Кеча, 19 октябрь куни 130 нафар Ўзбекистон фуқароси EPS дастури доирасида Жанубий Кореянинг ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.

Ҳар бир меҳнат шартномаси — янги имконият, барқарор даромад ва халқаро иш тажрибаси сари муҳим қадам.
Миграция агентлиги Жанубий Корея билан ҳамкорликда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти имкониятларини кенгайтириш, иш берувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда юртдошларимиз учун янги иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.


