Словенияда ишлаш сари: ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-10-15 19:00:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемиров Словенияда ишлаш истагидаги ёшлар билан учрашди.
Мулоқотда қонуний ишга жойлашиш босқичлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Ишни расмий манбалар орқали танлаш, меҳнат шартларини олдиндан ўрганиш ва хорижга пухта тайёргарлик билан йўл олиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, хорижда бўлиб турган юртдошларимизга кўрсатиладиган ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа ёрдам турлари, мураккаб вазиятда мурожаат қилиш тартиби ҳамда Агентликнинг қўллаб-қувватлаш механизмлари тушунтирилди.
Мақсад — ёшларни муносиб ишга тайёрлаш, хорижда ҳам ўз ҳуқуқлари ва ёрдам олиш имкониятларидан хабардор бўлишини таъминлаш.
Батафсил видеода
