ТУРКИЯДА ИШ ИМКОНИЯТИ!
2026-10-14 11:50:00 / Эълонлар

📢 Миграция агентлиги Туркиянинг йирик қурилиш компанияси лойиҳаларида ишлаш учун фуқароларни ишга таклиф этади.
Вакансиялар: жами 124 та бўш иш ўрни
🔹 Экскаватор оператори (25 нафар) — ₺47 500
🔹 Ғалтак (каток) оператори (20 нафар) — ₺43 000
🔹 Юклагич (лодер) оператори (10 нафар) — ₺47 000
🔹 Сантехник (10 нафар) — ₺47 500
🔹 Таъмирловчи уста / механик (5 нафар) — ₺47 500
🔹 Автоэлектрик (5 нафар) — ₺48 500
🔹 Шина устаси / вулканизатор (6 нафар) — ₺38 500
🔹 Пайвандчи (5 нафар) — ₺47 500
🔹 Оддий ишчи (30 нафар) — ₺37 500
🔹 Майдон (дала) таржимони (туркча-ўзбекча, 8 нафар) — ₺55 000
⏱️ Иш тартиби ва шароитлари
▪️ Иш вақти: кунига 10 соат, ҳафтасига 6 кун;
▪️ Шартнома муддати: 1 йил (кейинчалик 2–3 йилгача узайтириш имконияти билан);
▪️ Синов муддати: 2 ой;
▪️ Қўшимча иш (mesai): белгиланган вақтдан ташқари меҳнат учун алоҳида қўшимча ҳақ тўланади.
✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар
▪️ 18–45 ёшдаги эркаклар;
▪️ Камида умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиш;
▪️ Ўз соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси;
▪️ Камида ўрта даражада турк тилини билиш;
▪️ Соғлом, меҳнаткаш ва зарарли одатлардан (спиртли ичимлик истеъмолидан) холи бўлиш.
✅ Иш берувчи томонидан қопланадиган харажатлар:
✈️ Ўзбекистон — Туркия йўналишидаги транспорт (авиачипта) харажатлари;
🚐 Аэропортдан етиб бориш ва иш жойидаги маҳаллий транспорт (автобус);
📄 Туркияда ишлаш учун рухсатномани расмийлаштириш харажатлари;
🏠 Яшаш жойи (ётоқхона) ва бепул овқатланиш;
🩺 Тиббий суғурта ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси (SGK);
🛡 Иш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш харажатлари;
💼 Солиқ тўловлари тўлиқ иш берувчи ҳисобидан қопланади.
📎 Шошилинг! Аризалар 2026 йил 16 октябрга қадар қабул қилинади.
Тақдим этилган ҳужжатлар иш берувчи томонидан кўриб чиқилади. Талабларга мос келган номзодлар кейинги босқич — суҳбатда иштирок этиш учун таклиф этилади.
📲 Яқинларингизга улашинг!
📢 Сўнгги янгиликлар ва хорижда ишлаш имкониятларидан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг.
