Пайвандчилик таълимига рақамли технологиялар — Эстония тажрибаси асосида
2026-10-15 09:30:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги ва «Welding Hub Estonia» жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мақсад —пайвандчиларнинг касбий кўникмаларини замонавий талабларга мос ривожлантириш ва ўқитишга инновацион ёндашувларни татбиқ этишга қаратилган.
Келишув доирасида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 1-сонли техникумда Эстониянинг e-TÖÖ рақамли таълим технологиясини синов тариқасида қўллаш режалаштирилган.
Бу ташаббус малакали, халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.




