Ҳайдовчилар учун Германияга иш йўлини енгиллаштириш: қандай таклифлар бор?
2026-10-15 09:00:00 / Янгиликлар

Унда юртдошларимизни Германия транспорт-логистика соҳасида ишга жойлаштириш ва ушбу мамлакат стандартлари асосида тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашувда Агентлик ва «Global Talent Alliance» ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Асосий ташаббуслар:
🔹Ўзбекистон миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имкониятларини ваколатли идоралар билан келишиш;
🔹Автобус ва юк автомобили ҳайдовчиларини иш берувчилар талаблари асосида тайёрлайдиган Германия–Ўзбекистон қўшма ҳайдовчилик мактабини ташкил этиш.
Шунингдек, номзодларнинг виза расмийлаштириш жараёнидаги муаммолари муҳокама қилинди.
Миграция агентлиги қўшма ҳайдовчилик мактабини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.





