100 нафар ҳамюртимиз — 100 та янги имконият!
2026-10-13 14:30:00 / Янгиликлар
Яқинларининг эзгу тилаклари, ҳаяжон ва катта умидлар билан яна 100 нафар ҳамюртимиз Корея Республикасига ишлаш учун йўл олди.
Бу сафар ортида тил ўрганиш, имтиҳонлардан ўтиш, тайёргарлик ва сабр бор. Олдинда эса — янги касбий тажриба, даромад ва оила фаровонлиги учун меҳнат.
Жорий йил бошидан Корея иш берувчиларидан ҳамюртларимиз учун 1 222 та меҳнат шартномаси келиб тушди. Шундан, 935 нафари иш бошлаган. Шартнома олган бошқа номзодлар ҳам белгиланган тартибда навбати билан кузатилмоқда.
Оқ йўл, азиз ҳамюртлар! Меҳнатингиз баракали, йўлингиз очиқ бўлсин!
