Сербия: 2027 йилда 300 нафардан ортиқ юртдошимиз учун иш имконияти режалаштирилмоқда
2026-10-12 18:20:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинҳўжа Абдураҳмонов Сербиянинг «Sherpa d.o.o.» компанияси бош директори Дамир Лунич билан онлайн музокара ўтказди.
🏗 Компания 2027 йилда Ўзбекистондан 300 нафардан ортиқ қурилиш ва унга турдош касб вакилларини ишга жалб қилишга тайёрлигини билдирди. Унинг ҳамкорлари орасида «EXPO 2027» лойиҳаларида иштирок этаётган пудрат ташкилотлари ҳам бор.
🤝Томонлар талаб юқори бўлган касблар ва меҳнат шартларини аниқлаш, номзодларни мақсадли саралаш ҳамда касбий тайёрлашга келишдилар.
Якуний танловларни Сербия компанияси вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган.
Аниқ вакансиялар бўйича расмий талабнома олиниб, ҳамкорлик ҳужжати имзолангач, лойиҳа амалий босқичга ўтказилади.


