КОРЕЯНИНГ SPAS БАЗАСИДАГИ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!
2026-10-08 21:25:00 / Эълонлар

📢Корея Республикасининг SPAS базасига киритилган номзодлар учун иш берувчилар танлови қуйидаги муддатларда ўтказилиши режалаштирилган:
🔹 19–23 октябрь — ишлаб чиқариш ва тоғ-кончилик;
🔹 26–30 октябрь — хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар.
❗️МУҲИМ ЯНГИЛИК!
Бу галги танловда хизмат кўрсатиш соҳасига иш берувчилардан кутилганидан кўпроқ талабномалар келиб тушган.
Шу сабабли HRD Korea томонидан SPAS базасида ишлаб чиқариш соҳасида рўйхатда турган, базадаги амал қилиш муддати якунланаётган ва хизмат кўрсатиш соҳасига ўтиш имкониятига эга номзодлар рўйхати Миграция агентлигига тақдим этилди.
Рўйхатда бормиcиз?
Агар исм-фамилиянгиз рўйхатда бўлса ва хизмат кўрсатиш соҳасига ўтишни истасангиз, 18 октябрга қадар Миграция агентлигининг яшаш ҳудудингиздаги филиалига мурожаат қилинг.
📍Миграция агентлигининг 👉 ҳудудий филиаллари манзиллари 👈
👉 Рўйхатни текшириш 👈
⚠️ Эслатма: соҳани ўзгартириш истагини билдирган номзодларнинг маълумотлари Корея томонига тақдим этилади. Бу иш берувчи томонидан танланиш ёки Кореяда ишга жойлашишни кафолатламайди. Якуний танлов Корея томонининг ваколатли ташкилотлари ва иш берувчилари томонидан амалга оширилади.
⏰Мурожаатлар 2026 йил 18 октябрга қадар қабул қилинади!
📞Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам — 243)
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
