СЛОВЕНИЯ ИШ БЕРУВЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛМОҚДА!
2026-10-11 09:25:00 / Эълонлар

🔥3 ТА ҲУДУДДА — БЕВОСИТА УЧРАШУВ, ВОРКШОП ВА ИШГА ТАНЛОВ!
Словенияда ўз касбингиз бўйича расмий ишлаш ва юқори даромад олишни истайсизми?
12–14 октябрь кунлари Словениядан келган иш берувчилар Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида номзодлар билан юзма-юз учрашувлар, воркшоплар ва ишга танловлар ўтказади.
💼 ҚАЙСИ КАСБЛАР БЎЙИЧА ИШ ЎРИНЛАРИ БОР?
🚛 Оғир юк автомобиллари ва халқаро юк ташиш ҳайдовчилари;
🚌 Йўловчи ташиш ҳайдовчилари;
🔧 Юк автомобиллари механиклари;
🏗 Қурилиш ишчилари ва усталари;
🚜 Оғир техника операторлари;
⚙️ Ишлаб чиқариш ускуналари операторлари;
⚡️ Электриклар;
🌲 Ўрмон хўжалиги ходимлари;
👩⚕️ Парваришлаш ходимлари;
📋 Маъмурият ва савдо мутахассислари.
💶ИШ ҲАҚИ — 1 277 € ДАН 3 800 € ГАЧА! (брутто)
✅ Иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган имкониятлар:
🔹 Виза ва ишлаш учун рухсатнома харажатлари;
🔹 Турар жой билан таъминлаш;
🔹 Тиббий суғурта;
🔹 Аэропортдан трансфер;
🔹 Айрим вакансияларда авиачипта ва овқатланиш харажатлари.
Шартлар танланган вакансия ва иш берувчига қараб фарқланади.
📍ТАНЛОВ САНАЛАРИ ВА МАНЗИЛЛАРИ:
🗓 12 октябрь | 09:00 — БУХОРО
Бухоро шаҳри, Пиридасгир кўчаси, 13-уй, Касбий кўникмалар маркази.
Харитада кўриш
🗓 13 октябрь | 10:00 — САМАРҚАНД
Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси, 7Б-уй, Касбий кўникмалар мономаркази.
Харитада кўриш
🗓 15–14 октябрь | 09:00 — ТОШКЕНТ
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Кўкча дарвоза кўчаси, 485-уй, INTIL ўқув маркази.
Харитада кўриш
Бошқа ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳам ўзларига энг яқин манзилда ташкил этиладиган танловда иштирок этишлари мумкин.
Номзодларга асосий талаблар: тегишли касбий малака ва иш тажрибаси, айрим йўналишларда инглиз тили ҳамда махсус сертификатлар, хорижга чиқиш паспорти.
🚀Халқаро меҳнат бозорида ўз касбингизга муносиб имкониятни танланг!
Изоҳ: иш ҳақи миқдори ва солиқ ушланмалари вакансияга қараб фарқланади.
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
