Россия Федерациясидан автобус қатновлари орқали Ўзбекистонга қайтаётган йўловчилар диққатига!!!
2026-10-10 19:00:00 / Янгиликлар

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Москва шаҳридан Тошкентга «Uzautotrans Service» компаниясининг автобус қатновлари орқали қайтиш истагида бўлган йўловчилар фирибгарларнинг алдовига учраётганлиги билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда.
Бу каби фирибгарлар алдовига дуч келмаслик учун фуқароларимизга қуйидагиларни эслатиб ўтамиз.
«Uzautotrans Service» компанияси Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жойлашган «Новоясеневская» ҳамда «Котельники» автостанцияларидан «Тошкент» автовокзалига қатновларни ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширади.
Чипталарни мазкур автостанцияларнинг кассаларидан, уларга тегишли мобил илова ва сайтлар орқали онлайн тарзда харид қилишингиз ҳам мумкин.
Доимий қатновларда чипта нархи 8 500 рубль, шу куннинг ўзида ташкил этиладиган қўшимча рейсларда эса 7 000 рубль этиб белгиланган.
Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг.
Батафсил видеода
