Расмий муносабат!
2026-10-07 21:55:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Юрист Саидали Мухторалиевнинг эътирозига изоҳ
Бугун Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов собиқ ходимлар билан уларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда мавжуд низони келишув йўли билан ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида учрашди.
Учрашув Агентлик раҳбарияти ва собиқ ходимлар ўртасида очиқ мулоқот ўрнатиш учун ташкил этилган бўлиб, Агентлик томонидан юристга ходимларни тўплаш бўйича мурожаат қилинмаган.
Мазкур учрашув суд мажлиси ёки процессуал ҳаракат ҳисобланмайди. Саидали Мухторалиевнинг суҳбатда иштирок этмагани унинг касбий фаолиятига нисбатан ҳурматсизликни англатмайди.
Суҳбат давомида Агентликдаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ташкилотнинг молиявий имкониятларини инобатга олган ҳолда, низони ўзаро келишув асосида якунлаш юзасидан таклиф билдирилди.
Миграция агентлиги собиқ ходимларнинг мурожаатларига ҳурмат билан ёндашади ҳамда масалани қонунчилик доирасида, тарафлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этишга очиқ.
