РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-10-07 18:30:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ҳужжатлари олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеомурожаат тарқалди.
Мазкур ҳолат Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан назоратга олинди. Видеомурожаатдаги фуқаролар аниқланиб, улар билан бевосита мулоқот ўрнатилди.
Кўрилган амалий чоралар натижасида 7 нафар фуқаронинг олиб қўйилган ҳужжатлари қайтарилиши таъминланди. Айни пайтда уларнинг амалда ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақларини ундириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур жараён якунлангач, фуқароларнинг хоҳишига кўра уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ҳам зарур амалий ёрдам кўрсатилади.
Ҳолат Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси назоратида. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар давом этмоқда.
