КУТИЛГАН ТАНЛОВ: HD HYUNDAI БИЛАН КЕМАСОЗЛИК СОҲАСИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТ!
2026-10-06 12:00:00 / Эълонлар

Кореяда E-9 визаси асосида ишлашни мақсад қилганлар учун навбатдаги имконият!
Миграция агентлиги ва HD Hyundai Heavy Industries ҳамкорлигида кемасозлик соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларига 2026 йилдаги 3-танлов эълон қилинади.
📍 Ўқиш жойи: Фарғона шаҳридаги KOICA маркази
🏠 Ўқиш ва ётоқхона харажатлари Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади.
💰 Минимал ойлик иш ҳақи: 2,156 млн вон (тахминан 1605 АҚШ доллари)
❓ Кимлар иштирок этиши мумкин?
▪️ SPAS базасидаги ҳужжатларининг амал қилиш муддати 2027 йил 5 февралдан кейин камида 6 ой, яъни 2027 йил августгача бўлган;
▪️ 2026 EPS TOPIK тестларидан муваффақиятли ўтган ва SPAS базага кириш учун ҳужжатларини топшириб, тасдиқланиш жараёнида турган;
▪️ EPS-TOPIKнинг ишлаб чиқариш соҳаси бўйича имтиҳонида 80 ва ундан юқори балл олган;
▪️ 80 баллдан кам олган тақдирда TOPIK ёки «Қирол Сежонг» сертификатига эга бўлган;
❗️Ёш чегараси:
▪️ 1992 йил 1 январдан кейин
▪️ 2006 йил 31 декабргача туғилганлар
📄 Керакли ҳужжатлар:
▪️ 👉 Анкета 👈
▪️ 👉 Тилхат 👈
▪️ паспорт нусхаси (рангли);
▪️ 2 дона фото (3,5×4,5);
▪️ тил сертификати (мавжуд бўлса).
ТАНЛОВГА ОЛДИНДАН ТАЙЁРЛАНИНГ!
Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида тест ва суҳбат жараёнида берилиши мумкин бўлган тахминий саволлар билан олдиндан танишиш имконияти тақдим этилади.
👉 Тахминий саволлар билан танишиш 👈
🗓 Муҳим саналар:
✅ Ҳужжатлар қабули — 6–23 октябрь
✅ Ҳужжатлари тасдиқланган номзодлар эълони — 28 октябрь
✅ Тест ва суҳбат — 2–6 ноябрь
✅ Ўқишга қабул қилинганлар эълони — 11 ноябрь
✅ Ўқиш муддати — 2026 йил 16 ноябрь – 2027 йил 5 февраль
✅ Якуний баҳолаш — 2027 йил 10 февраль
📍 Ҳужжатлар Миграция агентлигининг 👉 ҳудудий филиалларида 👈 қабул қилинади.
🚫 Эслатма:
Аввал Кореяда қонунбузарлик қилган, жаримага тортилган, ноқонуний ишлаган ёки қалбаки ҳужжат сабаб виза рад этилганлар ҳужжат топшира олмайди!
⚠️ Муҳим:
Минимал баҳолаш мезонларига жавоб бермаганлар HD Hyundai томонидан лойиҳадан чиқарилади.
📞 Маълумот учун: 71 202 33 55
Ички рақамлар: 241, 243, 244
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
Кўрсатилган муддатлар аризалар сони ва бошқа омилларга кўра ўзгариши мумкин.
