МУҲАНДИСЛАР УЧУН КОРЕЯДА E-7 ВИЗАСИ БЎЙИЧА ЯНГИ ИМКОНИЯТ!
2026-10-07 11:00:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва HD Hyundai Heavy Industries ҳамкорлигида Кореяда E-7 малакали мутахассис визаси асосида ишлаш учун номзодлар танлови ўтказилади.
📍Ўқиш жойи: Фарғона шаҳридаги KOICA маркази
🏠Ўқиш ва ётоқхона харажатлари Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади.
💰Минимал ойлик иш ҳақи: 2,156 млн вон (тахминан 1 605 АҚШ доллари)
❓Кимлар иштирок этиши мумкин?
👉ЙЎНАЛИШЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ 👈 (Eligible — талабларга мос келади, Not eligible — талабларга мос келмайди)
▪️ электр муҳандислиги ёки кимё муҳандислиги бўйича бакалавр дипломига эга; (бакалавр дипломи — 1 йил ва ундан юқори иш тажрибаси, мазкур соҳалар бўйича коллеж ёки техникум дипломи — 5 ва ундан юқори йиллик иш тажрибаси)
▪️ 22–35 ёш оралиғида;
▪️ судланмаган;
▪️ Корея элчихонасидан виза рад жавобини олмаган;
▪️ корейс тили бўйича TOPIK, SKA ёки «Қирол Сежонг» сертификатига эга номзодлар.
📄Керакли ҳужжатлар:
▪️ 👉 Анкета 👈
▪️ 👉 Тилхат 👈
▪️ паспорт нусхаси (рангли);
▪️ 2 дона фото (3,5×4,5);
▪️ корейс тили сертификати;
▪️ бакалавр дипломи нусхаси;
▪️ соҳа бўйича расмий меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат.
Муҳим саналар:
✅ Ҳужжатлар қабули — 7–23 октябрь
✅ Ҳужжатлари тасдиқланган номзодлар эълони — 28 октябрь
✅ Тест ва суҳбат — 2–6 ноябрь
✅ Ўқишга қабул қилинганлар эълони — 11 ноябрь
✅ Ўқиш муддати — 2026 йил 16 ноябрь – 2027 йил 5 февраль
✅ Якуний баҳолаш — 2027 йил 10 февраль
📍Ҳужжатлар Миграция агентлигининг 👉 ҳудудий филиалларида 👈 қабул қилинади.
🚫Эслатма:
Аввал Кореяда қонунбузарлик қилган, жаримага тортилган, ноқонуний ишлаган ёки қалбаки ҳужжат сабаб виза рад этилганлар ҳужжат топшира олмайди!
⚠️Муҳим:
Минимал баҳолаш мезонларига жавоб бермаганлар HD Hyundai томонидан лойиҳадан чиқарилади.
📞Маълумот учун: 71 202 33 55
Ички рақамлар: 241, 243, 244
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
Кўрсатилган муддатлар аризалар сони ва бошқа омилларга кўра ўзгариши мумкин.
