КОРЕЯДА ИШ ҲАҚИНИ ТЎЛАМАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
2026-10-05 10:35:00 / Янгиликлар

2026 йил 8 октябрдан Корея Республикасида ходимнинг иш ҳақини тўламаган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
⚖️ Ҳозирги 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 30 миллион вонгача жарима ўрнига, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 50 миллион вонгача жарима белгиланмоқда.
Бу ҳимоя хорижлик ходимларга ҳам тааллуқли. Иш ҳақингиз тўланмаса, иш жойингиз жойлашган ҳудуддаги Бандлик ва меҳнат вазирлиги органига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
📞 Меҳнат масалалари бўйича маслаҳат — 1350.
Корея ҳудудидан, иш кунлари 09:00–18:00 (қўнғироқ пулли).
Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ҳам ҳамюртларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатади. Иш ҳақини ундириш ва бошқа меҳнат масалаларида Ваколатхонага мурожаат қилинг:
📍 Манзил: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 10-қават, 1003-хона.
📞 +82 2 2285 1341
📞 +82 2 2285 1343
📞 +82 10 3987 1661
🗺 Локация
Меҳнат ҳуқуқларингизни билинг, зарур пайтда ёрдам сўраб мурожаат қилинг.
Мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам Кореянинг расмий ҳуқуқий ахборот манбасида кўрсатилган.
