ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЙЁРГАРЛИК — ГЕРМАНИЯДА ИШ ИМКОНИЯТИ
2026-10-02 21:20:00 / Янгиликлар

Бугун Тошкентда Германия меҳнат бозори эҳтиёжлари ва Ўзбекистонда мутахассисларни шу талаблар асосида тайёрлаш масалаларига бағишланган навбатдаги Ўзбекистон–Германия мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Германиянинг GP Günter Papenburg AG компанияси директори Ангела Папенбург, Маттиас Клингенберг — жамоа раҳбари, GIZ Ўзбекистон, шунингдек, Германия иш берувчилари ва касбий тайёргарлик соҳаси вакиллари иштирок этди.
Муҳокамаларнинг асосий нуқтаси — номзодни тайёр вакансияга эмас, иш берувчининг аниқ талабига мос касб ва малака билан тайёрлаш.
Томонлар ўқув дастурларини Германия меҳнат бозори талабларига яқинлаштириш, кетишдан олдинги кўниктириш ва боргандан кейинги интеграция масалаларини алоҳида кўриб чиқди.
Германияда ишлашни режалаштиряпсизми?
Бўш иш ўринлари билан танишинг ва ўзингизга мос вакансияга 👉 ариза қолдиринг 👈
Тил + касб + малака — Германия меҳнат бозоридаги асосий устунлигингиз.






