ИТАЛИЯ: МАВСУМИЙ ИШЛАРДАН — МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРГА
2026-10-02 19:00:00 / Янгиликлар
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктис билан учрашди.

Италия билан ҳамкорликда амалий натижалар бор: ўтган йили 10 нафар тиббиёт мутахассиси Италияда малака ошириб қайтди, яқинда эса Наманган вилоятидан 38 нафар ҳамюртимиз Феррара провинциясига мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига етиб борди.
🩺Энди тиббиёт йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади. Йил якунига қадар 20 нафарга яқин олий маълумотли ҳамширани Миланда ишлашга тайёрлаш режалаштирилган, айни пайтда 30 нафар шифокор итальян тилини ўрганмоқда. Ломбардия, Пьемонт ва Сардиния ҳудудларида Ўзбекистондан тиббиёт ходимларини жалб этишга қизиқиш катта.
Олий маълумотли ҳамширалар Италияда ишлашга тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган ўқув жараёнларида иштирок этиш учун ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиш мумкин.
👉 РЎЙХАТДАН ЎТИШ👈


