Юридик шахсларнинг нотурар объекти учун мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади?
2026-10-02 17:15:00 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўртача йиллик қолдиқ қиймати паст бўлган нотурар объектларга солиқни ҳисоблашда солиқ базаси 1 м² учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан кам бўлиши мумкин эмас:
- Тошкент шаҳрида – 3 млн 530 минг сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 млн 350 минг сўм;
- бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 1 млн 390 минг сўм.
