1 октябрдан республика бўйлаб «Тозалик ва озодалик» ойлиги бошланади
2026-09-28 17:00:00 / Экофаол ходим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 сентябрдаги 206-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 2 ой давомида «Тозалик ва озодалик» ойлиги тозалик тадбирлари ўтказилади.
«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси томонидан белгиланган режа асосида кенг кўламли амалий ишлар ташкил этилади.
Эко-тадбирларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳудудий бошқармаларга масъул ходимлар бириктирилиб, навбатчилик тизими ҳамда кунлик мониторинг тартиби жорий этилди.
Белгиланган тартибга кўра, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар ҳар куни Агентликка тақдим этилиб, республика кесимида умумлаштирилади. Бу эса «Тозалик ва озодалик» ойлиги тадбирларини мунтазам назорат қилиш ва ҳудудларда тозалик ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Аввал ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари давомида 8 992 та маҳалла қамраб олиниб, ҳар куни ўртача 4 500 та махсус техника ва 10 мингга яқин ходим жалб этилган. Натижада қарийб 1,5 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилган.
