Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади
2026-10-01 10:00:00 / Байрамлар
У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

Бугун Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Болаларни ҳар куни мактаб остонасида қарши олиб, уларга тафаккур қилишни, ўзига ишонишни, ўзгаларни ҳурмат қилишни ҳамда Ватанни севишни ўргатадиган инсонларга чин қалбимдан миннатдорлик билдирмоқчиман.
Ўзбекистонда устозларга доимо алоҳида эҳтиром кўрсатилган. Ушбу қадриятни асраб-авайлашимизни ва кейинги авлодларга ҳам сингдиришимизни жудаям хоҳлайман.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар. Шогирдларингизга нимаики яхшилик қилган ва қилаётган бўлсангиз, ўзингизга юз баробар қайтсин.
Манба: @SShMirziyoyeva
