Россия Федерациясидан нақд рубль олиб чиқиш бўйича янги тартиб
2026-09-29 17:25:00 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия рублини қуйидаги давлатларга олиб чиқиш тақиқланади: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Interfax.ru
❗️Демак, мазкур тартиб Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган фуқароларга ҳам тааллуқли.
Шу билан бирга, фармонда истисно тартиби ҳам назарда тутилган. 1 миллион рублдан ортиқ нақд маблағни Россия Ҳукумати белгилайдиган халқаро аэропортлар орқали, маблағ банк ҳисобварағи ёки омонатидан ечилганини тасдиқловчи, банк томонидан тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда олиб чиқиш мумкин.
⚠️Талаблар бузилган тақдирда, жисмоний шахс олиб чиқаётган 1 миллион рублдан ортиқ қисми олиб қўйилиши белгиланган.
Янги талаб нақд Россия рублига тааллуқли. Фармон юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам алоҳида чекловларни белгилаган.
Россияда ишлаётган юртдошларимизга тавсия: катта миқдорда нақд рубль билан Ўзбекистонга қайтишни режалаштирганда, сафардан олдин маблағни олиб чиқиш тартиби ва зарур ҳужжатларни текшириб олинг.
Манбаа: Россия Федерациясининг расмий ҳуқуқий ахборот порталидаги фармон
