ИЛК БОР: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ИТАЛИЯГА МАВСУМИЙ ИШГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА
2026-09-29 09:45:00 / Янгиликлар
Хорижда қонуний ва ташкилий тартибда ишлаш имкониятлари яна бир давлат ҳисобига кенгаймоқда.
Янги пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистондан илк бор 40 нафар қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассиси Италияга мавсумий ишга юборилмоқда.
Иштирокчилар 2 ой давомида итальян тилини ўрганиб, зарур тайёргарликдан ўтди. 1 октябрдан улар Италиянинг SALVI ташкилотида мева-сабзавотларни қайта ишлаш йўналишида иш бошлайди.
Мавсумий ишнинг афзаллиги — фуқаро оиласидан узоқ йилларга ажралмайди: белгиланган даврда қонуний ишлайди, даромад ва халқаро тажриба орттиради, сўнг Ватанга қайтиб, эгаллаган кўникмаларини шу соҳадаги кейинги фаолиятида қўллаши мумкин.
Пилот лойиҳа натижалари асосида Италияга ташкилий тартибда ишга юбориладиганлар сонини босқичма-босқич ошириш ва янги меҳнат йўналишларини очиш режалаштирилган.
🤝Янги йўналиш — янги тажриба ва янги имкониятлар.
