ГЕРМАНИЯ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ
2026-09-28 15:30:00 / Янгиликлар
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссияси раҳбари ўринбосари Марион Эдель билан учрашди.

Асосий эътибор — Германия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамюртларимизни ишга жалб этишга қаратилди.
Global Skills Partnership доирасида ўқув дастурларини Германия талабларига мослаштириш ва пилот лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
📊Бугун Германия соғлиқни сақлаш соҳасида 1 200 нафарга яқин ҳамюртимиз меҳнат қилмоқда. 2022 йилдан буён амалга оширилаётган лойиҳалар орқали яна 532 нафарга яқин фуқаро Германияга йўналтирилган.
Германиядаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш учун ушбу 👉ҳаволага👈 ўтинг


