⚠️ ХОРИЖДА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШДИМИ? АВВАЛ ТЕКШИРИНГ!
2026-09-28 13:00:00 / Янгиликлар
«Виза қилиб берамиз», «жойлар чекланган», «ҳозир пул ўтказинг»...

❗️Чиройли ваъда — қонуний иш таклифи дегани эмас.
Хорижда ишлаш учун пул тўлашдан ёки шартнома имзолашдан олдин битта муҳим саволни беринг:
Бу ташкилотнинг лицензияси борми?
🔎Текширш осон: постердаги QR-кодни сканер қилинг ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари ➡️реестридан ташкилот номини қидиринг.
Агар ➡️рўйхатда бўлмаса — пул тўлашга шошилманг!
Қонунчиликка кўра , Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш билан Миграция агентлиги ҳамда лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари шуғулланиши мумкин.
📲 👉 ХБАлар Telegram каналлари тўпламаси👈
❗️Бир дақиқалик текширув — пулингиз ва режаларингизни асраб қолади.
