ЎЗ ҚИЙМАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ!
2026-09-25 14:20:00 / Янгиликлар

Хорижда ишлаш учун фақат вакансия излаш етарлими?
Бугун халқаро меҳнат бозорида тил биладиган, аниқ касб ва тасдиқланган малакага эга мутахассиснинг имкониятлари кўпроқ.
📍Айни пайтда ҳудудларда қандай имкониятлар бор?
БУХОРОДА — немис ва инглиз тиллари бўйича бепул курслар. Таълим онлайн ва офлайн форматда.
👉 Курсларга қўшилиш 👈
👨🏭 НАВОИЙДА — «Қизилқум» халқаро пайвандлаш мактабида пайвандчилик + рус тили + малака сертификати йўналишида тайёрлов.
👉 Рўйхатдан ўтиш 👈
🎯 Бугун ўзингизга инвестиция қилинг — эртага танлов имкониятингиз кўпроқ бўлади.
