🏆 «ВАТАН САДОСИ»: ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
2026-09-24 18:20:00 / Янгиликлар

Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ва ватандошлар ўртасида ўтказилган «Ватан садоси» халқаро кўрик-танлови ғолиблари аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус комиссияси танловда қатнашиш даврида хорижда бўлган иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолаб, қуйидаги совриндорларни белгилади:
🎼 «Энг яхши мусиқа ижрочиси» (созандалик) номинацияси
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
БОЗОРОВ МУЗАФФАР АКРАМОВИЧ — Жанубий Корея
🎵 Ижро: «Андижон полькаси ва Ариранг поппури»
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
ЧУЛИЕВА МАВЛУДА УМИРЗОҚ ҚИЗИ — Германия
🎵 Ижро: И.С. Бах «Прелюдия ва фуга» №21 B-dur
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм
БЕГМАТОВ УМИД БОБАМУРАДОВИЧ — Россия
🎵 Ижро: «Отмагай тонг»
🎤 «Энг яхши қўшиқ ижрочиси» (хонандалик) номинацияси
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
ХУДАЙБЕРГЕНОВ УМИДБЕК МУРАДБЕК ЎҒЛИ — Россия
🎵 Ижро: «Уатан»
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
СЕЙТИМБЕТОВ АТАЖАН КАМИЛЖАНОВИЧ — Россия
🎵 Ижро: «Найлайин»
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм
ХУДОЙШУКУРОВ ОТАЖОН МАНСУР ЎҒЛИ — Россия
🎵 Ижро: «Доғман» (Орифхон Хотамов)
Танловда қатнашиш даврида иштирокчиларнинг хорижда бўлганини тасдиқлаш билан боғлиқ айрим маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туфайли натижаларни эълон қилиш кечикканини маълум қиламиз.
Барча совриндорларни самимий муборакбод этамиз! Халқимизнинг санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилишда муваффақият ёр бўлсин!
Батафсил видеода






