РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ: 10 ТА ҲУДУДДА ХОРИЖИЙ ХОДИМЛАР УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ
2026-09-24 11:00:00 / Янгиликлар

Россия Меҳнат вазирлиги 10 та ҳудудда айрим соҳалар учун хорижий ходимларни жалб қилиш бўйича рухсат этилган улушни камайтиришни таклиф қилди.
Сабаб нима?
Таклифлар ҳудудлардаги ишчи кучига эҳтиёж, меҳнат бозори ва миграция вазияти ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Мақсад — хорижий ишчи кучини жалб қилишни ҳудудлар эҳтиёжига мувофиқ тартибга солиш.
Жумладан, Татаристонда такси, қўриқлаш ва айрим бошқа соҳаларда, Калуга вилоятида курьерлик ва айрим ижара хизматларида, Мордовияда эса такси, йўловчи ва юк ташиш соҳаларида хорижий ходимлар улушини 0 фоизга тушириш таклиф қилинмоқда.
Бу нимани англатади?
Агар лойиҳа қабул қилинса, белгиланган чеклов ҳар бир иш берувчига алоҳида татбиқ этилади — корхона хорижий ходимларни белгиланган максимал улушдан ортиқ жалб қила олмайди.
❗️ Бу ҳали якуний қарор эмас — ҳужжат лойиҳа босқичида.
🔗Россия Меҳнат вазирлигининг расмий ахбороти
