Руминияда хорижий ходимлар учун миллий ахборот кампанияси
2026-09-24 09:30:00 / Янгиликлар

2026 йил 12–16 октябрь кунлари Руминия Иммиграция бош инспекцияси ҳудудий меҳнат инспекциялари билан ҳамкорликда хорижий фуқаролар учун миллий ахборот кампаниясини ўтказади.
Мақсад — Руминияда қонуний меҳнат қилиш шартлари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда иш берувчиларга қўйиладиган талаблар бўйича хабардорликни ошириш.
Кампания Руминияда ишлаётган ёки ишлашни режалаштираётган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларни ишга жалб қилувчи иш берувчилар учун мўлжалланган.
📍Руминиядаги юртдошларимизга тавсия: ўзингиз яшаётган ҳудуддаги Иммиграция хизмати ва ҳудудий меҳнат инспекцияси (ITM) эълонларини кузатиб боринг.
🔎Расмий маълумотларни қаердан кузатиш мумкин?
▪️Руминия Иммиграция бош инспекцияси хабарлари
▪️ Ҳудудий иммиграция бўлинмалари ва алоқа маълумотлари
▪️ Руминия Меҳнат инспекцияси ва ҳудудий бўлинмалар
❗️Бу янги вакансия ёки ишга қабул бошлангани ҳақидаги эълон эмас. Руминияда ишлаш бўйича таклифларни фақат расмий ва текширилган манбалар орқали ўрганинг.
🔗 Манбаа
