Тил ўргатиляпти, касбга тайёрланяпти. Аммо бунинг ўзи етарлими?
2026-09-23 13:00:00 / Янгиликлар

Хорижда ишлаш истагидаги номзодлар ҳудудларда қандай тайёрланяпти? Шароит ва дастурлар хорижий иш берувчилар талабларига қанчалик мос? Тизимнинг қуйи бўғинида қандай муаммолар бор?
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Андижон вилоятидаги ўрганишлари шу саволларга қаратилди.
📍Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида ўқув ва яшаш шароитлари, амалий тайёргарлик имкониятлари кўздан кечирилди. “Kara” ўқув полигони лойиҳаси тақдимоти билан танишилди.
REIWA лойиҳасида Японияда, 🇩🇪 Berlin Zentrum ва Globogate дастурларида Германияда ишлаш учун тайёрланаётган номзодлар, жумладан тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилинди.
📍Ўрганишлар вилоят маркази билан чекланмади. Улуғнор туманида ҳокимлик вакиллари билан хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун сайёр қабул ўтказилди.
Тизим натижаси фуқаро билан ишлайдиган энг қуйи бўғинда кўринади.
❓Номзодни шунчаки хорижга ишга жўнатиш эмас, балки тил, касб ва зарур билимга эга рақобатбардош мутахассис сифатида тайёрлаш учун яна нимани ўзгартириш керак?
Фикрингизни Instagram саҳифамизда ёзиб қолдиринг.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!





