Google билан ҳамкорлик янги босқичда: Ўзбекистонда AI, рақамли хизматлар ва янги авлод кадрлари экотизими яратилади
2026-09-23 11:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Google ўртасидаги технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
💝 Биз сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштирдик. Бунинг натижасида Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун кенг йўл очилмоқда,- дейди Администрация раҳбари.
❗️ Бугун бу ҳамкорлик оддий рақамли хизматлар доирасидан анча кенгайиб, Ўзбекистоннинг IT салоҳиятини ошириш ва Марказий Осиёда технологик марказ сифатидаги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган стратегик йўналишга айланмоқда.
➡️ Бу ҳамкорликнинг энг муҳим натижалари қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:
💳 Google Pay Ўзбекистонда ишга тушади
🔷 Visa ва Mastercard карталари учун Google Pay хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.
🤖 Ўзбек тили Google Gemini’га интеграция қилинади
🔷 Google Cloud Gemini платформасида ўзбек тилини қўллаб-қувватлаш маҳаллий тилдаги AI ечимларини яратиш учун янги имкониятлар очади. BigQuery ва Dataplex каби технологиялар эса иқтисодиёт тармоқларида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш бўйича пилот лойиҳаларда қўлланилади.
🛡 Киберхавфсизлик ва рақамли кадрлар
🔷 Google технологиялари асосида миллий киберхавфсизлик йўналишида мутахассислар салоҳиятини ошириш, янги ўқув дастурлари ва халқаро сертификатлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
🎓 Ўзбекистон кадрлари Google экотизимига кириб бормоқда
🔷 Coursera орқали Google’нинг «Инсон + AI» курсларида 737 мингдан зиёд фойдаланувчи таълим олган ва сертификатларга эга бўлган. Шунингдек, ҳар йили 25 нафар талабани Google офисларида стажировкага юбориш режалаштирилган.
Энг муҳими, ҳамкорлик стартапларни қўллаб-қувватлаш, хакатонлар ўтказиш, таълим ва AI бўйича мутахассислар тайёрлаш орқали маҳаллий IT экотизимини ривожлантиришга қаратилган.
🧊 Google билан ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистонда технологияни шунчаки истеъмол қилишдан уни яратиш, мослаштириш ва экспорт қилишга ўтиш учун янги имкониятлар очмоқда.
Компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор. Олдимизда эса катта ва муҳим вазифалар турибди,- деб таъкидлади С.Мирзиёева.
Манба: @Rasmiy_axborot_official



