Японияда ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш лойиҳалари кенгайтирилади
2026-09-17 17:30:00 / Янгиликлар

Японияда Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги раҳбарияти хорижий кадрларни тайёрлаш, танлаш ва ишга жойлаштиришга ихтисослашган “Onodera User Run” компанияси президенти Jun Kato билан учрашди.
Компания билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик, парвариш ва умумий овқатланиш соҳалари учун номзодларни япон тили ва касбга тайёрлаш дастурлари амалга оширилмоқда.
Учрашувда ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда янги таълим марказларини очиш ҳамда ёшларни тайёрлаш ва Японияда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

