ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАГИ ЮРТДОШЛАР МУРОЖААТЛАРИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
2026-09-14 17:20:00 / Янгиликлар
Сеул шаҳрида Миграция агентлиги раҳбари Мухсинхўжа Абдураҳмонов Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳамюртларимизнинг меҳнат фаолияти ва иш визалари, қонуний бандлик, иш берувчилар билан боғлиқ масалалар, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Кореяда қайта ишга жойлашиш юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари белгиланди.
