КОРЕЯДАН ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ: ЮРТДОШЛАРИМИЗ УЧУН ҚАНДАЙ ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛИШИ МУМКИН?
2026-09-14 16:50:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги делегацияси Сеул шаҳрида “HANPASS” компанияси раҳбарияти билан музокара ўтказди.
“HANPASS” — халқаро пул ўтказмалари ва бошқа молиявий хизматларни тақдим этувчи Жанубий Корея компанияси. Унинг платформаси орқали 200 дан ортиқ давлатга пул ўтказиш мумкин, хизматларидан фойдаланувчилар сони эса 1 миллиондан ошган.
Учрашувда Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз учун пул ўтказмаларини янада қулай ва хавфсиз амалга ошириш, манфаатли шартлар ва махсус хизмат пакетларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Шунингдек, молиявий операцияларда фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган замонавий хавфсизлик ечимлари муҳокама қилинди.
🤝Музокаралар якунида Миграция агентлиги ва “HANPASS” ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзоланди.





