«Бир хабар ортидан бошланган ёрдам...»
2026-09-11 16:30:00 / Янгиликлар
Екатеринбург шаҳрида бир неча ойдан буён яшаш жойи ва маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар келиб тушгач, Миграция агентлиги вакиллиги ходимлари уни излаб топди.
Фуқарога зарур ёрдам кўрсатилиб, Бош консулхона билан ҳамкорликда Ватанга қайтиш ҳужжати расмийлаштирилди ва авиачипта харид қилинди.
✈️10 сентябрь куни юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
📞Хорижда оғир вазиятга тушиб қолсангиз, мурожаат қилишни кечиктирманг. Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами орқали 24/7 боғланишингиз мумкин.
