МАСОФА ТЎСИҚ ЭМАС: ХОРИЖДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2026-09-10 14:45:00 / Янгиликлар
Миграция агентлиги ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари иштирокида хориждаги хотин-қизларимиз билан онлайн қабул ўтказилди.
Мулоқотда 300 нафарга яқин аёллар иштирок этиб, ҳужжатларни расмийлаштириш, Ватанга қайтиш, фарзандлар таълими, бандлик, тадбиркорлик, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаатлар бўйича амалий чоралар ҳам белгиланди. Хусусан, Актау шаҳрида бўлиб турган, Ватанга қайтиш истагини билдирган 5 нафар аёл ва уларнинг фарзандлари учун авиачипталар харид қилинди. Улар 12 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келади.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган бошқа мурожаатлар ҳам назоратга олинди.
