ХОРИЖДА ИШЛАБ КЕЛГАНЛАР УЧУН ГРАНТ ИМКОНИЯТИ!
2026-09-07 12:40:00 / Эълонлар

Хорижда ишлаб қайтгач, ўз бизнесингизни йўлга қўйдингизми? Энди уни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш учун грант ютиб олиш имкониятидан фойдаланинг!
Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида, Швеция Адлия вазирлиги молиявий кўмагида грант танлови эълон қилинади.
🎯 Танловда қуйидагиларга устуворлик берилади:
— бизнесни ривожлантириш бўйича аниқ ва асосланган ғоя;
— янги иш ўринларини яратиш имконияти;
— мавжуд бизнеснинг барқарорлиги ва самарадорлиги.
👥 Кимлар иштирок этиши мумкин?
🛩 2025–2026 йилларда хорижда ишлаб, Ўзбекистонга қайтганлар;
👩💼 Хотин-қизларнинг фаол иштироки алоҳида қўллаб-қувватланади.
📅 Аризалар 2026 йил 21 сентябрга қадар қабул қилинади.
📩 Ариза топшириш:
📲 Саволлар учун Telegram:
+998 90 021 50 38
Имкониятни қўлдан бой берманг — хорижда орттирган билим ва тажрибангизни муваффақиятли бизнесга айлантиринг!
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
