Германия гўшт саноатида - ўзбекистонликлар
2026-09-03 16:05:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги ва “Best Will” Хусусий бандлик агентлиги томонидан яна 22 нафар ҳамюртимиз гўштни қайта ишлаш йўналишида Германияга ишга жойлаштирилди.
📊 Лойиҳа доирасида бугунги кунда Миграция агентлиги томонидан:
📚 100 нафар номзод немис тили курсларига жалб қилинган;
👥 150 нафардан ортиқ ҳамюртимиз Германияга ишга жойлаштирилган ва 11 нафар номзоднинг визалари расмийлаштирилмоқда.
📈 Германия билан келгуси 5 йил давомида юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари, омборхона ходимлари, гўшт маҳсулотлари сотувчилари ва электриклар йўналишлари бўйича умумий квотани 6 000 нафарга етказиш режалаштирилган.
Сиз ҳам Германия меҳнат бозорида ўз ўрнингизни топишни истасангиз немис тилини ўрганинг!
