Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ва экология масалалари янада долзарб бўлиб бораётгани қайд этилди.
2026-08-28 20:10:00 / Экофаол ходим

Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади.
Келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежайдиган технологияларнинг қамрови 100 фоизга етказилади.
– Табиатга муносабат – халқнинг маданияти, давлатнинг масъулияти ва тараққиётнинг сифат кўрсаткичидир. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқамиз,
– деди Президентимиз.
Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилинади.
Яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшиллик кўлами 30 фоизга етказилади.
